Тавсия қиламиз

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўлаклари билан шифо топди

Расулуллоҳ мўъжизалари access_time2-сентябр 2022, 11:07

  Язид ибн Абу Убайд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Салама ибн Акваънинг…

ЭНГ ЯХШИ СУҲБАТДОШ КИТОБДИР

Мақолалар access_time24-феврал 2018, 16:47

 Китоб ўқишга одатланиш, ақлни фойдали ишлар билан ўстириш, кенг дунёқараш…

ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО 

Мақолалар access_time23-сентябр 2017, 15:08

Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни…

Совчилик пайтида бўлажак қудалар йигит-қизни мақтаб осмонга кўтаришади, камчиликлар айтилмайди....

access_time5-апрел 2018, 19:39 visibility2687

Совчилик пайтида  бўлажак қудалар йигит-қизни мақтаб осмонга кўтаришади, камчиликлар айтилмайди....

Тўйдан кейинги муаммолар қаторига совчилик пайтида айтилмаган, яширилган ва ҳатто ёлғон айтилган, энди эса ошкор бўладиган, юзга солинадиган масалалар ҳам киради. Совчилик пайтида йигит-қизни, бўлажак қудаларни мақтаб осмонга кўтаришади, камчиликлар айтилмайди, келиннинг айблари яширилади, гувоҳлик сўралганда ёлғон гапирилади ва ҳоказо. Шу тариқа  келгуси низоларга, жанжалларга замин яратилади, чунки ёлғон аралашган жойда хайр-барака бўлмайди. Шунинг учун совчиликдан мақсад бир амаллаб икки томонни кўндириб, ишни битириб қайтиш эмас, балки икки томон бир-бирига муносиб бўлса, яхшиликка сабабчи бўлиб қолиш, аксинча бўлса, одоб билан, яхшилик билан орани очиқ қилиб, яхши дуолар билан, очиқ юз билан қайтиб кетиш, ёмон ишларга сабабчи бўлиб қолмасликдан иборат бўлиши керак. 
Тўйга тайёргарлик деганда аввало фарзандларимизни катта ҳаёт йўлига ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом қилиб, келгуси авлодимизга, набираларимизга яхши тарбия бера оладиган муносиб инсонлар қилиб тарбиялашни тушунишимиз керак.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР