Тавсия қиламиз

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Мақолалар access_time23-феврал, 11:15

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар…

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-март 2017, 21:59

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг…

Ҳаё иймондандир

Мақолалар access_time21-январ 2020, 12:13

«Ҳаё» сўзи луғатда уялиш, тортиниш каби маъноларни ифода қилади.…

ТАВБА НАМОЗИ

access_time10-апрел 2017, 20:07 visibility5675

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича наф берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса, (гапини) тасдиқ қилардим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта Аллоҳ уни мағфират қилади", деганларини эшитдим. Сўнгра у зот "Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар" оятини қироат қилдилар", деди".
 Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
 Аслида тавба намозсиз хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз билан бўлгани кучли ва қабули осондир. Намоз мўминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳи учун афсусда қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб, тавба намози нияти ила икки ракъат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират этади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР