Тавсия қиламиз

Масжид одоблари

Мақолалар access_time19-декабр 2018, 13:49

Улар қуйидагилардир: 1. Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқиш.…

Ислом шариати манбаларида рибо муомалаларига бўлган муносабат

Мақолалар access_time13-март 2017, 17:24

Рибо китоб, суннат ва ижмо билан ҳаром қилинган. У етти ҳалокатга олиб борувчи…

СОХТА CАЛАФИЙЛИК ёхуд ваҳҳобийлик фирқаси

Мақолалар access_time28-июль 2019, 09:28

Ушбу оқим таълимоти моҳияти ва ғоявий намоёндаларига нисбат берилган ҳолда…

Қизинг хотинингдан туғилган ...

access_time14-феврал 2019, 10:17 visibility1232

Роҳиблардан бири мусулмон уламоларидан бирини уйига таклиф қилиб, дастурхонида узум тортиқ қилди. Мусулмон  узумдан еди. Роҳиб шароб олиб келди. Мусулмон: Бу ─ ҳаром!,─ деди.  
Роҳиб: Сиз мусулмонларга ҳайронман, бу (узум)ни ҳалол, бу (шароб)ни эса ҳаром дейсизлар. Ахир шароб узумдан тайёрланади─ку!,─ деди. 
Мусулмон: Сенинг хотининг борми?,─ деди. 
─ Ҳа,─ деди роҳиб. 
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб хотинини олиб келди. 
─ Қизинг борми?,─ деди устоз. 
─ Ҳа,─ деди роҳиб. 
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб қизини ҳам олиб келди. 
─ Аллоҳ таоло сенга хотинингни ҳалол, қизингни эса ҳаром қилди. Ҳолбуки, қизинг хотинингдан туғилган,─ деди устоз. 
Устознинг сўнгги гапларини эшитиши биланоқ насроний роҳиб: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»─ дея шаҳодат келтирди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР