Тавсия қиламиз

ДИНДОШЛАРИМИЗГА АЛЛОҲ САБР БЕРСИН

Мақолалар access_time10-феврал, 19:18

Ўтган ҳафта Туркиянинг жанубида юз берган кучли зилзила бутун ислом оламини,…

#Муаттар_сийрат АБДУЛЛОҲ ИБН ЖАҲШ САРИЯСИ

Мақолалар access_time22-апрел 2021, 13:41

  Ражаб ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Жаҳшни…

ЗОҲИДЛИК ҲАҚИҚАТИ, ИЙМОН ҲАҚИҚАТИ ВА ИХЛОС ҲАҚИҚАТИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time12-октябрь 2022, 10:49

79. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи…

Нега бундай номлашган экан? Жинлар масжиди ҳақида эшитганмисиз?

access_time20-апрел 2017, 19:54 visibility3200

Аҳён-аҳёнда ажойиб масканлар, бино ва иншоотлар номлари қулоққа чалинади. Мазкур номлар ёхуд бир шахс, ёҳуд бирор воқеа билан боғлиқ бўлади. Ахир бу бизнинг тарихимиз. Тарихсиз келажак йўқ. – ахир. Ғаройиб номли бинолардан биз ибодатимиз ҳаловати, эътиқодимиз рамзи саналган масжидларнинг тарихий номларига тўхталамиз. Улардан “Егандек бўлдим”, “Масжиди калон”, “Жин масжиди” ва бошқаларини санаш мумкин. 
Бухорои шариф деганда “Қуббатул Ислом” аждодларимизнинг диний, дунёвий эришган ютуқлари, қурган ишоотлари, асори атиқалари кўз олдимизда намоён бўлади. “Минори Калон”, “Болои Ҳовуз”, “Сомонийлар мақбараси” буларни узундан узоқ санаш мумкин. Шулардан бири XVI асрда қурилган ва эски шаҳар қисмида жойлашган “Саййид по банди кушо”  номи билан машҳур, кичик бўлсада жуда қадимий масжид саналади. Унинг тарихи X асрга бориб тақалади. Форсийдан ўгирилганда “Оёқлари занжирбанд Саййид” маъносини билдиради. Асл исмлари Абул Ҳасан Ҳамадоний бўлиб, зиндонбанд бўлгунга қадар ҳаётлари маълум эмас. Ибодат вақтида кишанлар Аллоҳнинг инояти билан бўшалиб, ибодатни адо этиб бўлганларидан сўнг яна банди бўларкан. Подшога бу ҳақда хабар берилганда, валий зот эканлиги маълум бўлади ва уни озод қилади. Қазои қадарлари етганда шу кишан билан кўмишни васият қиладилар ва шу ҳолда кўмишади. Масжид номи ҳалигача ўзгармаган. 
Кейинги Аллоҳнинг уйларидан бири Истанбулда Султон Фотих даврида қурилган. Бир солеҳ киши бозорга чиқиб ширинлик ёки таом егиси келса, қорнини силаб “егандек бўлдим” дер ва маблағини сарфламай масжид қуриш учун йиғиб қўяркан. Шу сабаб мазкур масжид шу кунгача “Ҳудди егандекман”  деб номланади. 
Буни қарангки бу каби қизиқарли номли масжид Маккаи мукаррамада ҳам бор экан. Бу масжид “Жин масжиди” деб номланади ва Ҳарами шарифнинг шимолида “Муъола” ва “Муаддий”  кўчалари кесишувида жойлашган. “Байъат масжиди”, “Соқчилар масжиди” каби  номлар билан ҳам номланади, бироқ “Жин масжиди” номи машхўр. Масжид ҳижрий 3 асрда қурилган бўлиб, турли даврларда янгиланган(реставрация). охирги марта 1421 йил икки Ҳарами шариф ходими қирол Фаҳд бин Абдулазиз томонидан янгиланди. 
Масжид тарихига келсак, улуғ саҳоба ибн Масъуд Аллоҳ рози бўлсин айтадилар: “Расуллоҳ алайҳи салом Маккадаликларида саҳобаларга қарата: “Бу кеча сизлардан бирортангиз жинлар Амири билан учрашувимизда иштирок этишингизни хоҳлардим”-дедилар. Ёлғиз мен келдим. У зот билан бирга Макканинг юқори қисмига бордик. Муборак оёқлари билан айлана чиздилар ва мени уни ўртасида ўтқаздилар, нарироқ кетдилар. Қуръон тиловатини бошлашлари биланоқ атрофни қуюқ қора қуюн ўраб олди. Хатто У зотнинг овозлари эшитилмай қолди. Сўнг улар тарқаган қора булут каби кетишди.  Пайғамбар алайҳис салом тонгга яқин фориғ бўлдилар, сўнг менга яқин келиб тун бўйи нима қилганларини сўзлаб бердилар. “Булар ўшаларми эй Расуллоҳ” – дедим. У зот сўнгак ва тезакни олдилар ва уларга таом учун бердилар, сўнг икаласидан бошқасини татиб кўришни ман қилдилар”. Саҳобанинг келтиришича, шу жойда Пайғамбар алайҳи салом уларга Қуръони каримнинг тўртдан бир қисмини ўқиб берган эканлар. айнан шу жойда масжид бино қилинган. 
“Байъат масжиди” маъноси жинлар шу ерда Исломга байъат қилишган. 
“Қуриқчилар масжиди” деб номланиши сабаб, қуриқчилар раҳбарлари Ҳарами шарифни зиёрат қилиб, қолган қўшинни шу ерда кутиб олиб бирлаштирган.

Машриқ Машали ўқув курси ўқитувчиси
Абдулҳаким Мухтор ўғли

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР