Тавсия қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

Янгиликлар access_time15-декабр 2017, 18:59

“Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”…

Устозлар ҳурмати - аждодларимиз мероси.

Мақолалар access_time30-сентябр 2017, 13:30

­­Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг …

ТАВБА НАМОЗИ

Мақолалар access_time10-апрел 2017, 20:07

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Мен қачон Расулуллоҳ…

Саҳарликни тонгга яқин қилиш

access_time10-май 2019, 01:14 visibility1288

Саҳарликни туннинг охирги вақтигача яъни, тонггача олиб бориш мустаҳабдир. Саҳарлик вақти субҳ кириши билан тугайди. Зайд ибн Собит айтадилар: «Биз Расулуллоҳ билан саҳарлик қилдик. Сўнг у зот намозга турдилар. Мен: «Саҳарлик билан азон орасида қанча вақт бор?» деб сўрадим. У зот: «Эллик оят миқдорича» дедилар (Имом Муслим). 
Бу ҳақда келган ҳадисларнинг барчаси саҳиҳ ва мутавотирдир. Саҳарлик қанчалик тонгга яқин қилинса, шунчалик афзал бўлади. Агар муаззин субҳи содиқ кириши билан азон айтадиган бўлса, азонгача кечиктиришнинг зарари йўқ. Кечроқ саҳарлик қилган киши кўпроқ ажр олади, кундузи ҳам тўқроқ юради. Еб-ичиб ўтирган киши тонг кириб қолганини сезиб қолса, еб-ичишни тўхтатади ва рўзасини тутаверади. Вақт жуда кам қолганини била туриб, ўзини ғафлатга солиб еб-ичиб ўтириш узр бўлмай қолиши мумкин. Шунингдек, эҳтиёт юзасидан деб субҳи-содиқдан анча илгари, масалан бир ёки ярим соат олдин оғиз ёпиб олиш ҳам суннатга хилофдир. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР