Тавсия қиламиз

Сув – улуғ нeъматдир.

Мақолалар access_time12-апрел 2017, 18:23

 Аллоҳ таоло ҳамма нарсани, жумладан, инсонни ҳам сувдан яратган. Ҳақ…

Ажойиб дуо.

Мақолалар access_time13-ноябрь 2017, 16:19

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ҳазрат…

Диний конференция  бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар access_time23-ноябрь 2017, 11:35

Тошкент ислом университетида Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган…

Саҳарлик қилиш қандай амал?

access_time12-май 2019, 17:07 visibility879

Саҳарлик ва ифторлик 

   Савол: саҳарлик қилиш қандай амал?

   Жавоб: саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам. 

   Савол: билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?

   Жавоб: йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган ҳаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

    Савол: халқ орасида юрадиган “оқ ип билан қора ип ажрамагунча”, “кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади” деган гаплар тўғрими?

     Жавоб: ояти каримада сағарлик борасида келган “оқ ип билан қора ип ” жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки “кун билан тун” назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар.
    Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.

    Савол: ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?

  Жавоб: Ибн Аббос рўзияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
    “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида “Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул-Алийм” (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар”.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР