Тавсия қиламиз

ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ

Мақолалар access_time4-феврал, 11:59

  Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога жаннатда ўзига ким қўшни бўлишини…

МЎЪМИН ҚАЧОН ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ БЎЛАДИ?

Мақолалар access_time5-июнь 2020, 10:38

МЎЪМИН ҚАЧОН ФАРИШТАЛАРДАН АФЗАЛ БЎЛАДИ?   "Мўъмин киши беш ёмонлик…

АЪРОФ:

Мақолалар access_time29-июль 2020, 19:54

Қуръон оятларидан маълум бўлишича, аъроф жаннат ва дўзах орасидаги жойдир.…

«Мирза Юсуф» жоме масжиди ҳақида

«Мирза Юсуф» жоме масжиди ҳақида

Имом-хатиб - Сайфутдинов Раҳматуллоҳ Ҳабибуллаевич

Имом ноиби - Худойқулов Мавлон Тўрабоевич

Ҳозирда Мирза Юсуф масжиди жойлашган ҳудуд дастлаб Шайхонтохур дахасининг мавзеларидан бири бўлган. Мавзенинг номи 1865-йилгача Қўрғонча (Ниёзмуҳаммад номли шахс томонидан қурилган қўрғончага нисбатан номланган) бўлган.

1864-йилда Тошкентга яқинлашиб келган чор армиясининг генерали Черняев кўп талофотлар кўриб чекинишга мажбур бўлади. Бундай шармандали талофат унга тинчлик бермасди. 1865-йилнинг апрелъ ойида навбатдаги Тошкент қамалига йўл олган Черняев Россия билан савдо алоқаларидан манфаатдор бўлган Мирсолихбой, Саидазимбой, Мирзо Юсуф ҳамда унга муҳим хабарларни етказиб турган Муҳаммад Соатбой, шунингдек сотқинлиги фош бўлиб Черняевнинг пинжига кирган чувалачилик юзбоши Абдураҳмонбек Шодмонбек ўғли каби сотқинларнинг маслаҳати билан Ниёзбек қалъасини вайрон қилди. Тошкентни сув билан таминлаб турган Чирчиқ тўғони бузиб ташлади.

Қирқ уч кунлик сувсизлик ва очликдан толган шаҳарликлар 1865 йилнинг 14-16-июн кунлари бўлган жангларда душман тўпларига дош бера олмай, Черняевнинг тинчлик сулҳига рози бўлиб, Абулқосим мадрасасида йиғиладилар. Қатор шартлар билан шарнома тузилади. Мирза Юсуф томонидан шошилинч равишда тайёрлатилган Тошкент 12 дарвозасининг олтиндан ясалган рамзий калитлари тантанали равишда Черняевга тақдим этилади.

Тошкентни ишғол қилишда ёрдам берган сотқинлар, жумладан Мирза Юсуф ҳам чор ҳукуматининг нуфузли мукофотлари билан тақдирланадилар. Чор ҳукумати алоҳида хизматлари учун Мирза Юсуфни ўзига котиб қилиб олади ва ҳозирги Бодомзор мавзесини туҳфа этади. Ўтган асрнинг эллигинчи йилларигача бу худуд Мирза Юсуф номи билан аталиб келган. Хозирда Бодомзордаги масжид Мирза Юсуф номи билан аталади. Аслида бу масжид XIX асрнинг 80-йилларида Ниёзмуҳаммад томонидан қурилган бўлиб, унинг ўғли Ёқубжон томонидан 1913-14 йилларда қайта таъмирланганган. (А.Муҳаммадкаримов, “Тошкентнома”.) 1918-йилдан сўнг ерли халқ эътиқоди оёқ ости қиланаёзган даврларда масжид биноси “Узбексельмаш” заводи ишчилари учун ётоқхонага айлантирилган. Масжид 1943-йилда мусулмонлар ихтиёрига қайтариб берилди. Бино қайтадан раҳмат ва ибодат уйига айланди. Ўлкамиз мустақилликка эришгач масжид янгидан чирой очди. Халқ ҳашари ва маҳалланинг саҳоватпеша кишилари ёрдами ила масжид қайта таъмирланиб кўркам кўринишга эга бўлди. Масжид «Бодомзор» маҳалласида жойлашганлиги сабабли халқ орасида «Бодомзор» масжиди деб ҳам юритилади.

Боғланиш